Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Samsung махфий тарзда смартфонлар учун 5G-модем ишлаб чиқмоқда
Фото: Фото: Samsung
Яқинда Лас-Вегасда ўтган CES истеъмолчилик маҳсулотлари кўргазмасида Samsung компанияси 5G мавзусига юзаки тўхталиб ўтди. Бироқ компания ёпиқ эшиклар ортида 2019 йилда ишлаб чиқариладиган мобил қурилмалар учун яратаётган Exynos 5G модеми прототипини тақдим қилди.
Business Korea журналистларининг фикрича, компания шу тариқа АҚШдан келтирилувчи бутловчи қисмларга боғлиқлигини камайтирмоқчи. 2019 йилда Samsung кейинги авлоддаги смартфонларнинг катта қисмини ўзи ишлаб чиққан 5G модемлари билан таъминлай олади.
Exynos 5G модемлари июнда тайёр бўладиган Release 15 стандартининг хомаки версияси учун ишлаб чиқилмоқда. Технология ҳам янги, ҳам эски тармоқ қурилмаларига мос тушади. Модем, жумладан Non-Standalone (NSA) ва Standalone (SA) спецификацияларини қўллаб-қувватлайди, яъни эски LTA стандартидаги уяли алоқа вишкаларининг қурилмалари билан ҳам, 5G инфратузилмаси билан жиҳозланган янги тармоқлар билан ҳам ишлай олади.
Ўтган йил АҚШнинг Qualcomm (Snapdragon X50) ва Intel (XMM8060) компаниялари ўзларининг 5G-модемларини тақдим қилгандилар. Гапларга қараганда, Samsung 5G модемига эга илк телефонни кейинги йил бошида намойиш қилади ва 2021 йил охирида ёки 2022 йил бошида пайдо бўлиши керак бўлган якуний стандарт Release 16’нинг ишлаб чиқилишида фаол иштирок этади.
iPhone’нинг янги моделларига Qualcomm’нинг эмас, балки илғорроқ кўринган Intel’нинг 5G-модемлари қўйилиши мумкин. Apple муҳандисларининг фикрича, бўлғуси айфон моделлари учун Intel 5G модеми мақбулроқ келади.
Мавзуга оид
19:00 / 28.03.2025
Samsung янги Galaxy А56 5G, А36 5G ва А26 5G смартфонларини тақдим этди
17:50 / 28.03.2025
The Korea Times: LG, Samsung ва Hyundai Россияга қайтиш имкониятини ўрганмоқда
20:08 / 25.03.2025
Ҳиндистон Samsungʼдан 601 млн долларлик солиқ қарзини тўлашни талаб қилди
21:15 / 03.03.2025