Ўзбекистон | 09:06 / 20.01.2018
9588
1 дақиқада ўқилади

Афғонистон масаласи яна Тошкентда муҳокама этилиши кутилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 2018 йил Афғонистон масаласига бағишланган вазирлик даражасидаги «Афғонистон - келажакка йўл» халқаро конференциясини Тошкент шаҳрида ўтказишни таклиф қилди. Бу ҳақда вазир БМТ Хавфсизлик Кенгашида ўқиган нутқида маълум қилди.

«Афғонистондаги шерикларимиз билан бу масалани яхши ўрганиб чиқиб, жорий йил февраль ойида ўтказилиши режалаштирилган «​Қобул жараёни»​дан сўнг, Тошкент конференцияси музокараларнинг мантиқий давоми бўлишига амин бўлдик», дейди Абдулазиз Комилов.

Халқаро конференция якунига кўра, Афғонистонда ҳаракатлар олиб бораётган қуролли кучлари, ҳукумат вакиллари ҳамда жаҳон ҳамжамияти ўртасида ўзаро англашувга эришиш мақсадида минтақада тинчликка эришиш вазифаларини белгилаб берувчи Тошкент декларацияси қабул қилиниши кутилмоқда.

Мавзуга оид