Ўзбекистон | 08:51 / 20.01.2018
22411
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарё фаоллари йиғилиши Оқтўбе фожиаси қурбонларини ёд этиш билан бошланди

Сурхондарё вилояти фаолларининг 2018 йил 19 январда бўлиб ўтган йиғилиши Қозоғистоннинг Ақтўбе вилояти Ирғиз туманида рўй берган фожиада ҳалок бўлганларнинг хотирасига бир дақиқа сукут сақлаш билан бошланди. Аввал хабар берганимиздек, Президент Шавкат Мирзиёев шу куни вилоятдаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан танишиш мақсадида Ўзбекистоннинг энг жанубий вилоятига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистоннинг Ақтўбе вилояти Ирғиз тумани ҳудудидан ўтувчи «Самара-Чимкент» автомобиль йўлининг 1068 кмда Калибой аҳоли яшаш пунктидан 10 км узоқликда йўловчи автобуси ёниб кетди. Setra русумли автобус ҳаракатланаётган вақтида аланга олган. Автобус Қозоғистон жанубидан Россиянинг Қозон шаҳрига йўл олганди. Унда 57 киши бўлган, фақат 5 киши чиқа олган, қолган 52 киши ҳалок бўлган. Айни вақтда автобус ёниб кетиши оқибатида ҳалок бўлган 52 кишидан 32 нафарининг шахси аниқланган. 

Мавзуга оид