Ўзбекистон | 12:21 / 20.01.2018
25720
1 дақиқада ўқилади

«Темир йўл қатнови тикланади». Шавкат Мирзиёев Тожикистонга ташриф буюради

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг март ойида Тожикистон Республикасига ташриф буюриши кутилмоқда. Бу ҳақда давлат раҳбари Сурхондарё вилояти фаоллари иштирокида ўтказилган йиғилишда алоҳида таъкидлаб ўтган.

Маълум қилинишича, ушбу ташриф юзасидан яқин қўшни давлат билан ижтимоий-сиёсий алоқаларни тиклаш, савдо-иқтисодий муносабатларни яхшилаш масалаларига эътибор қаратилмоқда.

Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилояти Узун тумани бўйлаб Ўзбекистон-Тожикистон чегараси орқали ўтиши режалаштирилган темир йўл қатновини яна ишга тушириш лозимлигини айтиб, ушбу вазифа қисқа муддатларда ҳал қилинишини сўраган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ўз ҳудуди орқали темир йўл юклари олиб ўтилиши учун Тожикистонга 30 фоиздан 50 фоизгача чегирма тақдим қилганди.

Алишер Рузиохунов
Тайёрлаган Алишер Рузиохунов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид