Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Туркиянинг Суриядаги операцияси вақт ва кўлам бўйича чекланишини талаб қилмоқда
АҚШ Туркияни унинг Суриядаги ҳарбий операцияларини кўлам ва давомийлик бўйича чеклашга чақирди ҳамда Анқара тинч аҳоли орасида қурбонлар бўлмаслиги учун эҳтиёткорлик кўрсатишини талаб қилмоқда. Бу ҳақда АҚШ давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Хезер Науэрт баёнотида айтилган.
“Кеча давлат котиби Тиллерсон туркиялик ва россиялик ҳамкасблари билан ўтказган телефон мулоқотида АҚШ Сурия шимоли-ғарбидаги вазиятдан, айниқса жанговар ҳаракатлар кучайишига тўқнаш келадиган тинч аҳоли аҳволидан жуда хавотирда эканлигини билдирган”, деб айтган Науэрт.
“Биз Туркияни босиқлик кўрсатишга ва унинг ҳарбий операциялари кўлам ва давомийлик бўйича чекланганига ишонч ҳосил қилишга ҳамда бу операцияларни тинч аҳоли ўртасида қурбонлар бўлмаслиги учун синчковлик билан ўтказишга чақирамиз”, дейилган баёнотда.
“Биз барча томонларни марказий мақсад – ИШИДни яксон қилишга эътибор қаратишга чақирамиз. Сурия халқи учун барқарорликка эришиш йўлида буюк давлатлар учун биргаликда ишлаш вақти келди”, дейилган давлат департаменти баёнотида.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025