Жаҳон | 20:00 / 21.01.2018
41765
1 дақиқада ўқилади
Эрон Туркияга чақириқ билан чиқди
Эрон Туркияни Суриянинг Африн вилоятида бошлаган ҳарбий амалиётини зудлик билан тўхтатишни талаб қилди. Эрон томони бу кампания орқали Туркия «террористик» гуруҳларга ёрдам бераётганини иддао қилмоқда.
«Эрон бу амалиёт имкон қадар тез тўхтатилишига умид қилади. Акс ҳолда Сурия ва Туркия чегарасида вазият оғирлашади. Афринда юзага келадиган бундай вазият эса Сурия шимолидаги террорчи гуруҳларга қўл келиши мумкин», – дея Эрон ТИВ вакили Баҳром Қосимийнинг сўзларини келтирган Reuters агентлиги.
Бундан аввалроқ, Туркия ҳарбийлари Африндаги амалиётнинг иккинчи кунида ҳам авиазарбалар беришни давом эттириб, курдларнинг 45та позициясини йўқ қилгани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид
19:40 / 05.11.2024
Эрон иккита сунъий йўлдошини орбитага чиқарди
08:50 / 05.11.2024
WSJ: Эрон армия иштирокида Исроилга «кучли» ҳужум тайёрламоқда
21:37 / 31.10.2024
Германияда Эроннинг барча бош консулликлари ёпилади
15:50 / 31.10.2024