Жаҳон | 17:10 / 21.01.2018
15646
1 дақиқада ўқилади

Туркия бош вазири америкалик ҳарбийларга ҳужум қилиниши мумкинлигини истисно этмади

Туркия бош вазири Биноли Йилдирим маълум қилдики, Суриянинг Африн минтақасидаги курд ҳарбий бўлинмаларини қўллаб-қувватловчи ҳар қандай куч туркиялик ҳарбийлар нишонига айланади. Бу ҳақда у NTV телеканали эфирида маълум қилган.

«Террорчиларни қўллаб-қувватлаган ҳар қандай куч бизнинг нишонимизга айланади», – деган Йилдирим Туркия курд бўлинмаларга моддий-техник ёрдам кўрсатаётган АҚШга қандай муносабатда бўлиниши хусусида берилган саволга жавобан.

Бундан ташқари, бош вазирнинг сўзларига кўра, амалиёт 4 босқичда ўтказилади. Ҳарбий ҳаракатлар натижасида чегарадан 30 километр ичкарига қадар «хавфсиз зона» яратилади. Йилдирим бу амалиёт ҳудуддаги террорчиларнинг барчаси йўқ қилингунга қадар давом этишига ваъда берди. Туркия томони ҳисобига кўра, Афринда 10 мингга яқин курд жангчиси бор.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид