Жаҳон | 00:00 / 22.01.2018
10012
1 дақиқада ўқилади

Анқарада Суриядаги операцияга қарши намойиш бўлиб ўтди

Фото: CNN Türk

Анқара полицияси 21 январда Суриянинг Афринида ҳарбий операция ўтказилишига қарши чиқаётганлар гуруҳига қарши кўзни ачиштирувчи газ қўллади. Бу ҳақда CNN Türk хабар бермоқда.   

Маълум қилинишича, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари фаолларни қўлга олиб, уларни сўроқ қилгани бўлимга олиб борганлар. Одамлар курдларни қўллаб-қувватловчи Демократия ва халқлар партияси чақириқларидан кейин норозилик намойишларига чиққанлар.    

Туркия Суриянинг Африн шаҳрида курд қуролли тузилмаларига қарши “Зайтун шохи” операциясини ўтказмоқда. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид