Жаҳон | 23:20 / 22.01.2018
9119
1 дақиқада ўқилади
Блогер 200 метр баландликдан баскетбол тўпини саватчага тушира олди
Австралиялик видеоблогер Дерек Херрон баскетбол тўпини 200 метр баландликдан пастда турган саватчага тушира олиб, жаҳон рекорди ўрнатди. Эркакнинг бу рекорд натижасини тасдиқловчи ролик Жанубий Африка Республикасидаги Малетсюнейане шаршарасида суратга олинган.
Видеода Херрон қоя чеккасида туриб пастда турган баскетбол саватчасига тўпни бехато тушира олганини кўриш мумкин.
Эътиборлиси, аввалги шундай рекорд ҳам Херронга тегишли бўлган. У 2016 йилда 180 метр баландликдан тўпни саватчага бехато тушира олган. Яна бир эътиборли томони, Херрон профессионал спортчи эмас.