Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған турк ҳарбийлари Суриядан қачон кетишини айтди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған АҚШ давлат департаменти баёнотини танқид остига олди. Унда Вашингтон Анқарани Суриянинг Афринидаги амалиётни ҳам кўлам, ҳам муддат жиҳатидан чеклашга чақирган.
"АҚШ бизга муддатлар чекланиши кераклигини айтмоқда. Мен шундай савол бермоқдаман: Афғонистонда, Ироқда сизнинг муддатларингиз якунландими? Сизлар ҳозиргача ўша ердасиз. Биз у ердаги ишимиз якунланиши, мақсадларга етишишимиз билан – амалиёт тугайди ва биз чиқиб кетамиз. Биз ўзгаларнинг ерига кўз олайтирмаймиз", - дея айтиб ўтди Эрдўған Анқарада чиқиш қилиб
Унинг қўшимча қилишича, Туркия курдларга эмас, балки террорчилик йўлаги ташкил этилишига қарши курашмоқда.
"Сурия шимолидан бизга бир неча йил давомида фитналар уюштирилмоқда. Бугун бизда Хатайда ракета зарбасидан ҳалок бўлганлар бор. Бу жавобсиз қолмайди, улар юқори нарх тўлайди, биз қатъий киришганмиз. Африндан бир қадам ҳам чекинмаймиз", - дея айтиб ўтди Туркия президенти.
Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
14:56 / 26.05.2025
Сурия расмийлари: Асад даврида 8 млн киши кузатув остида бўлган
17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
16:19 / 24.05.2025