ИНТЕРВЬЮ | 20:24 / 22.01.2018
20475
2 дақиқада ўқилади

Сирдарё вилояти ҳокими электр энергияси таъминотидаги узилишлар сабабини айтди

Фото: KUN.UZ

KUN.UZ таҳририяти Сирдарё вилоятига ташриф буюриб, вилоят ҳокими Ғофур Мирзаев билан очиқ мулоқот ўтказди. Ҳоким электр энергияси таъминоти бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

“Газ бўлмаганидан кейин электр энергиясини икки баробар ҳажмда истеъмол қилиш бошланади. Агарда биз газ, кўмир билан таъминлай олмасак, унда ҳамма юклама электр энергиясига тушади. Қайси туманга борсам, биринчи бўлиб ўтган йили қанча ўчгани билан қизиқаман. Бу бўйича муаммоларимиз бор. Президентимиз бизга жуда катта имконият яратиб беряпти. Агарда шу иш амалга ошса, Сирдарёда муаммо бўлмайди. Биринчи навбатда, Ширинда республиканинг 25 фоизини таъминлайдиган электрстанция бор. Ҳозирда россияликлар билан биргаликда унинг реконструкция ишлари кетмоқда. У ерда 4 та блок бор, ҳозирда 2 таси таъмирланмоқда. Шунда ҳам сифат яхшиланади, ҳам узилишлар камаяди.

Иккинчиси, Сардоба сув омборида Хитой технологияси асосида кичик гидроэлектрстанция ҳам қурилади. Ҳозир лекин муаммолар бор, узилишлар бўляпти. Кўп уланганидан кейин юклама кучаймоқда, трансформаторларга оғирлик тушяпти. Бу бўйича ҳам ишлаяпмиз”, - деди Ғ.Мирзаев.

Мавзуга оид