Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Уфадаги дўкон ичида қизни пичоқлаб ўлдирган Ўзбекистон фуқароси вафот этди
Россиянинг Уфа шаҳридаги дўкон ичида қизни пичоқлаб ўлдирган Ўзбекистоннинг 26 ёшли фуқароси судланмайди. Эркак Уфа шифохонасида, ҳушига келмай вафот этди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ тергов органларига таянган ҳолда хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Уфа шаҳрида 21 декабрга ўтар кечаси фожиа юз берганди – озиқ-овқат дўконига қиз кирган, унинг кетидан гул кўтариб олган йигит келган. Сўнг йигит қизга гулларни беришга уринади, бироқ қиз уларни олишдан бош тортган. Шунда йигит пичоқ чиқариб, қизга зарбалар бера бошлаган. Қиз қаршилик кўрсатишни тўхтатганидан сўнг эса, йигит ўз жонига қасд қилишга уринган.
- Айбланувчи қурбонга пичоқ билан ўн бир марта зарба берган, - дея хабар қилишган кейинчалик терговчилар.
Маълум бўлишича, ҳалок бўлган қизнинг исми Шаҳноза бўлган. Йигит билан интернет орқали танишган. Бир неча ойдан сўнг йигит унга турмуш қуриш таклифини билдирган, бироқ рад жавобини олган. Айнан шу жиноятга сабаб бўлгани айтилади.
РФ Тергов қўмитасининг Бошқирдистон бўйича тергов бошқармаси матбуот хизмати ушбу маълумотни тасдиқлаган. «Гумонланувчи шифохонада ҳаётдан кўз юмди. Ўлимга нима сабаб бўлганини аниқлаш мақсадида тегишли экспертизалар тайинланди», - дея изоҳ беришган маҳкамадан.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025