Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Умид Аҳмаджонов «Реал» академияси директори билан учрашди
Aйни пайтда Испанияда расмий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов бугун "Реал Мадрид" клуби академияси директори Хулио Ронко билан учрашди.
Учрашув давомида эришилган келишувга асосан "Қироллик клуби"нинг Real Madrid Foundation Clinic дастури асосида Ўзбекистонда "Реал Мадрид" клубининг футбол мактаби очиладиган бўлди.
Ундан ташқари "Реал Мадрид"да фаолият юритаётган мураббийларни Ўзбекистонга олиб келиш бўйича ҳам ҳамкорлик қилинади. Улар футбол мактабларида машғулотлар ўтказиш, футболчилар билан ишлаш жараёнлари ҳақида ўз тажрибалари билан ўртоқлашадилар.
Шунингдек, юртимиздаги истеъдодли болаларни "Реал" Мадридга олиб бориш, "Қироллик клуби" томонидан ташкил этиладиган мусобақаларда уларнинг иштирокини таъминлаш бўйича ҳам келишувга эришилди.
"Реал Мадрид" Академияси хорижий давлатларда фақат Real Madrid Foundation Clinic дастури асосида иш олиб бормоқда.
Эндиликда ушбу дастур асосида "Реал Мадрид" методологиясини ўзбекистондаги футбол клубларида ҳам қўллаш, футболчилар билан янгича услубда машғулотлар ўтказиш бўйича ҳамкорлик қилинади.
Мавзуга оид
16:55 / 23.05.2025
«Реал» Карло Анчелотти кетишини эълон қилди
19:12 / 18.05.2025
«Чўксанг каттароқ денгизда чўк». Гулернинг онаси, Мадриддаги саргузаштлари ва зилзиладан омон қолган мухлиси ҳақидаги ҳикояси
12:45 / 27.04.2025
Можароли класико. «Реал» бу сафар жанг таклиф қилди, аммо озроқ етмади
02:38 / 03.04.2025