ИНТЕРВЬЮ | 12:40 / 22.01.2018
76063
2 дақиқада ўқилади

Вилоят ҳокими: «Аёл икки бола билан қолмоқда, эри «Наташа», «Маша»лар билан кетиб қолмоқда»

Фото: KUN.UZ

KUN.UZ таҳририяти журналистлари Сирдарё вилоятига ташриф буюриб, вилоят ҳокими Ғофур Мирзаев билан очиқ мулоқот ўтказди, аҳоли мурожаатлари билан ишлади.

Ҳокимнинг сўзларига кўра, Сирдарё вилоятида ажримлар бўйича вазият анча оғир бўлган, бироқ ҳозирда бу кўрсаткич бироз яхшиланган. 

“Ажрим эртага жиноятга ҳам олиб келиши мумкин. Сабаби аёл икки бола билан қолиб кетяпти, эри ажрашиб “Наташа”, “Маша”лар билан кетиб қолмоқда. Аёлнинг ўзи қоляпти, ўз жонига қасд қилишлар ҳам шундан келиб чиқмоқда, бола тарбияси эътибордан четда қолмоқда. Бунинг тагида жуда катта нарса ётибди, энг оғриқли нуқталаримиздан биттаси... Бу маҳалладаги вазиятга ҳам таъсир кўрсатади. Бироқ маҳаллада фуқаролар йиғинларида хотин-қизлар билан ишлайдиган фаолларнинг иши яқин 8 ойда ўзини кўрсатиши керак. Фоҳишахоналар бўйича ишларни кучайтирмоқдамиз. Менга келиб тушган ҳужжатларни кўриб, хотин-қизлар билан ишлайдиган мутасаддиларни чақириб сўрайман: “Нима учун икки болали аёл ўша ерда юрибди?”.

Бундан ташқари, у ерга, асосан, ёш йигитчалар боряпти. Бу борадаги ишларга барҳам бериш бўйича янада фаоллашишимиз лозим”, - деди Сирдарё вилояти ҳокими.

Мавзуга оид