Жаҳон | 17:20 / 23.01.2018
10436
1 дақиқада ўқилади

ЕИ кенгаши офшорлар «қора рўйхати»дан 8 давлатни чиқарди

Фото: РИА "Новости"

Европа иттифоқи кенгаши офшорларнинг “қора рўйхатидан” саккиз давлатни чиқарди. Бу ҳақда идора сайтида хабар берилган.

Маълум бўлишича, рўйхатдан Барбадос, Гренада, Макао, Мўғулистон, Бирлашган Араб Амирликлари, Панама, Корея Республикаси ва Тунис чиқариб ташланган.

«Кенгаш рўйхатдан чиқариб ташлашда, бу мамлакатлар томонидан ЕИ аниқлаган камчиликларни йўқ қилиш бўйича олган мажбуриятлари экспертлик хулосаси ҳисобга олинган ҳолда бўлганига розилик билдирди», - дейилади баёнотда.

Аввалроқ, Reuters Евроиттифоқда офшорларнинг «қора рўйхати»дан саккиз давлатни чиқариб ташлаш таклифи илгари сурилгани ҳақида хабар берганди. Шунингдек, Баҳрайнни чиқариш масаласи ҳам кўриб чиқилган, бироқ якунда бу мамлакатни «солиққа тортмайдиган» давлатлар рўйхатида қолдириш ҳақида тавсия берилган.

Мавзуга оид