Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда 9-синф ўқувчиси коллеж талабаси билан 70 та мобиль телефонни ўмарди
Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида шу йил 12 январда номаълум шахс Фарҳод кўчасида жойлашган 9-блок 1-қават 2-сонли савдо дўконига ойнасини синдириш йўли билан кириб, у ердан шу дўкон сотувчиси И.Ҳ.га тегишли умумий қиймати 4.500 АҚШ доллари бўлган турли русумдаги 70 та мобиль телефонлари ўғирлаб кетилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Чилонзор тумани 6-даҳа 34-уй 39-хонада яшовчи, Юнусобод туманидаги 96-сонли ўрта мактабнинг 9-синф ўқувчиси, 2001 йилда туғилган Ё.Ж. ва шу даҳа 35-уй 1-хонада яшовчи, Чилонзор туманидаги “Чарх-Камолон” маҳалласида жойлашган Тошкент автомобиль йўллар коллежи 2-курс ўқувчиси, 2000 йилда туғилган Д.Ш. содир этганликлари аниқланиб ушландилар.
Мавзуга оид
20:09 / 25.05.2025
Тошкентдаги кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин чиқди
20:04 / 18.04.2025
Сирдарёда бир неча ўғрилик содир этган жиноий гуруҳ қўлга олинди
14:35 / 15.03.2025
Перуда пул ўғирлаган маймун полиция томонидан қўлга олинди
16:29 / 06.03.2025