Фан-техника | 13:30 / 25.01.2018
9659
1 дақиқада ўқилади

Apple смартфонлар "секинлашуви"ни ўчириш имконини берувчи янги iOS версия ҳақида эълон қилди

Фото: AppleInsider

Apple фойдаланувчиларга iPhone "секинлашуви" функциясини ўчириш имконини берувчи янги iOS версияси ҳақида эълон қилди. Бу функция эски смартфонлар эгаларининг норозиликларига сабабчи бўлиш билан бирга суд жараёнларининг мавзусига айланганди. 

Компания сайтида маълум қилинишича, янги iOS 11.3 версияси 2018 йилнинг баҳорида чиқади, ҳозирча унинг аниқ санаси келтирилмаган.

Apple'да таъкидланишича, iOS 11.3'да смартфонлар эгаларига аккумуляторлар ҳолатини кузатиш имконини берувчи ва уларга хизмат кўрсатишга доир тавсиялар берувчи янги функциялар пайдо бўлади. Мазкур функцияга iPhone 6 ва ундан кейинги смартфонларда "Созламалар", "Аккумулятор" бўлими орқали кирилади. 

Бундан ташқари, фойдаланувчилар iPhone "секинлашуви" функцияси ёқилган ёки йўқлигини кўришлари мумкин бўлади. 

Мавзуга оид