Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Тадбиркорларни қўрқитиб, ҳомийликка мажбурлаш йўли билан футболни ушлаб турибмиз» Раматов мажбурий ҳомийликлар ҳақида
Ўзбекистон футбол ассоциацияси янги президенти Очилбой Раматов навбатдан ташқари ҳисобот сайлов конференцияси вақтида Ўзбекистонда футболни ривожлантириш учун қилиниши лозим бўлган ишларга тўхталиб, тадбиркорларни қўрқитиш орқали мажбурий ҳомийликни кескин танқид қилди
«Кичик бизнес хусусий тадбиркорлик субъектларини ҳоким чақирадида, пул бер, бермасанг ерингни тортиб оламиз, дўконингни олиб қўямиз деб қўрқитишадида, мажбурлаб футболга ҳомийлик қилдиришади. Шу йўл билан футболни амаллаб ушлаб турибмиз.
Футбол ташкилоти бу девоналик билан шуғулланадиган ташкилот эмаску? Сен 5 сўм бер, сен 10 сўм бер деб мажбурлаш нимаси? Бу масалани ҳал қилиш керак? 16та жамоани эплаб ушлаб тура олмайдиган давлат бу қанақа давлат ахир?
Футбол клублари бюджетини ошириб белгилаш каби ҳолатларни ҳам йиғиштириш керак. Футболчиларга катта ойлик беришни ҳам тўхтатиш керак», дея Раматовнинг сўзларини келтиради Tribuna.Uz мухбири.
Мавзуга оид
17:26 / 29.04.2025
Туркманистон президенти Очилбой Раматов билан учрашди
19:51 / 12.02.2025
ДХХ раиси Баҳодир Қурбонов номзоди ЎФА президентлигига илгари сурилди
20:13 / 22.01.2025
Темур Кападзе Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди
19:43 / 21.01.2025