Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хоразмнинг тўрт туман ҳокими томорқа маданияти тажрибасини ўрганиш учун Андижонга келишди
Хоразм вилоятининг Шовот, Янгибозор, Қўшкўпир ва Янгиариқ тумани ҳокимлари, ўз ҳудудларидаги тадбиркорлар, қишлоқ ҳўжалиги вакиллари билан Андижонга тажриба алмашгани келишди.
Воҳадан ташриф буюрган меҳмонлар Олтинкўл тумани, Кўмакай қишлоғининг ўз томорқасидан самарали фойдаланаётган хонадонларида бўлишди. Томорқанинг ҳар қарич еридан унумли фойдаланиб, иссиқхонада - сабзавот, турли цитрус мева, гул кўчатлари етиштиришни ҳадисини олган уста деҳқонларнинг тажрибалари билан танишишди.
Делегация аъзолари Хўжаобод туманидаги мевани қайта ишловчи логистика маркази, SAMO текстил корхонаси, Олтинкўл туманида фаолият юритаётган “Бахт имкон ривож” наслчилик фермер хўжаликларида бўлишди.
- Андижон вилоятига фермер ва тадбиркорлардан иборат гуруҳ билан келдик. Томорқадан унумли фойдаланиш мақсадида иссиқхоналар барпо этиб, лимон, бодринг, помидор, турли сабзавот ва кўкат етиштириб, бир йилда икки-уч марта ҳосил олиш хонадонларга қут-барака олиб келади, - дейди Янгибозор тумани ҳокими Озод Мадраҳимов. - Ҳар икки вилоят миришкорларининг экспортбоп маҳсулотлар етиштириш бўйича ҳам тажриба алмашиши ўз самарасини бериши аниқ.
Мавзуга оид
22:14 / 27.05.2025
«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди
23:01 / 26.05.2025
Андижонда дарахт Cobalt устига қулаб тушди
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
07:50 / 24.05.2025