Жаҳон | 11:21 / 27.01.2018
49774
1 дақиқада ўқилади

Филнинг шер билан жанги видеога олинди

Ўн етти ёшли Наблус лақабли фил овга чиққан шердан кичик филчани қутқариб қолди. Ҳодиса Кениянинг Самбуру қўриқхонасида юз берган.

Ушбу ҳолат тасвирланган ролик Daily Mail нашри томонидан 26 январь, жума куни эълон қилинди.

Воқеани британиялик Мэтт Брирли тасвирга туширган, у ёввойи табиатни суратга олиш билан шуғулланади. Тасвирчи онасининг ортидан кетаётган кичик филчага кутилмаганда шер ҳужум қилганини пайқаб қолган. Бироқ, фил йиртқичга дарҳол ташланиб, уни ҳайдаб юборган.

Брирлининг сўзларига кўра, филнинг лақаби Наблус бўлиб, у 17 ёшда. 

Мавзуга оид