Туркия армияси зарур бўлса Идлибгача боради – Эрдўған
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған 27 январда туркиялик ҳарбийлар зарурат бўлса Суриянинг Афринидан Идлибгача ҳам етиб бора олишларини айтган. Бу ҳақда NTV телеканали хабар бермоқда.
“Ҳозир Афринда операция кетмоқда. Ҳозир халқ 15 июлда бўлгандек (Туркиядаги давлат тўнтаруви) Афринга йўл олмоқда. Агар Аллоҳ истаса, аскарларим Идлибгача ҳам етиб боришади”, деб айтган Эрдўған.
Туркия қуролли кучлари Суриянинг Афринида курдларнинг “Халқ мудофааси кучлари” ва “Демократик иттифоқ” партиясига қарши 20 январда операция бошлаган. Анқара бу ташкилотларни террорчилик ташкилотлари деб ҳисоблайди.
Мавзуга оид

11:09 / 28.04.2025
“Фарзандларимиз турк эркаклари қучоғида қолмоқда” – Туркиядаги ўзбек хотин-қизлари тақдири ҳақида суҳбат

15:56 / 15.04.2025
Истанбулда ўзбекистонлик аёл эрини ўлдиришда гумонланмоқда

10:49 / 14.04.2025
Ўзбекистонликлар Туркиядаги ёлғон иш таклифлари ҳақида огоҳлантирилди

18:12 / 12.04.2025