Спорт | 23:10 / 28.01.2018
140182
2 дақиқада ўқилади

«Энди футболга ўзим қарайман». Президент Хитойда чемпион бўлган жамоани барчага ўрнак қилиб кўрсатди

Фото: the-afc.com

Бугун, 28 январь куни Чироқчи туманида Қашқадарё вилояти фаоллари йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Сессияда иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон футболидаги янгиликлар хусусида тўхталиб ўтган.

Президент Осиё чемпионатида иштирок этган ва чемпион бўлган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси (U23) ҳақида илиқ фикрлар билдирган. Президент Вьетнамга қарши чемпионлик ўйинини томоша қилганини айтиб берган.

«Футбол коррупциясиз, адолат билан қандай натижага эришиш мумкинлигини кўрсатиб берди.

Осиё чемпионатида қатнашган терма жамоадаги болалар жайдари болалар. Бирортасининг ортида таниши йўқ. Улар миллий терма жамоанинг ўзаги бўлади.

Жанубий Кореяни ютишганида, президенти телефон қилиб табриклади.

Вьетнамга қарши ўйинни юрагимиз орзиқиб томоша қилдик. Улар ватан учун майдонда жанг қилишди. Вьетнам менсимайдиган рақиб эмасди. Улар ҳам ҳозир анча ривожланган.

Энди футболга ўзим қарайман», дея президентнинг сўзларини келтирмоқда видеоселекторда иштирок этаётган «Kun.uz» манбаси.

Мавзуга оид