Кобулдаги теракт қурбонлари сони 100 нафардан ошди, мамлакатда мотам эълон қилинди
27 январь куни Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида содир этилган теракт оқибатида ҳалок бўлганлар сони 103 нафарни ташкил қилмоқда, яна 235 киши жароҳатланган. Бу ҳақда Афғонистон Ички ишлар вазири Вайс Бармак журналистларга маълум қилган.
Ички ишлар вазирлиги ва хавфсизлик бошқармаси иштирокида ўтказилган матбуот анжумани Афғонистоннинг бир қатор телеканалларида жонли трансляция қилинган.
Бундан аввалроқ ОАВда ушбу террорчилик хуружи оқибатида қурбон бўлганлар сони 95 нафарни ташкил қилгани маълум қилинганди.
28 январь куни мамлакатда миллий мотам куни сифатида эълон қилинди. Бундан ташқари, 29 январь Кобулда истиқомат қилувчи кишилар учун дам олиш куни ҳисобланади.
27 январь куни тез тиббий ёрдам автомобилидаги террорчи худкуш Кобул марказидаги дипломатик кварталда портлаш содир этди. Ушбу ҳужум учун жавобгарликни «Толибон» ўз зиммасига олди.
Мавзуга оид
17:58 / 11.09.2024
АҚШ тарихидаги энг йирик теракт — 11 сентябр воқеаларини акс эттирган суратлар
09:15 / 10.09.2024
Белгия: чеченистонлик шахс терактга тайёргарлик кўргани учун 15 йилга қамалди
19:40 / 01.09.2024
Беслан, 2004 йил 1 сентябр. 20 йил муқаддам Россия тарихидаги энг қўрқинчли теракт рўй берганди
09:20 / 05.08.2024