Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ла Лига. «Реал» Валенсияда муҳим уч очкони қўлга киритди
Испания чемпионатининг 21-туридан ўрин олган марказий ўйин Валенсияда ўтказилди.
Унда «Валенсия» Мадриднинг «Реал» клубини қабул қилди.
Биринчи бўлимда меҳмонлар 2та тўп фарқи билан ҳисобда олдинга ўтиб олдилар. Ҳар иккала голни Криштиану Роналду пенальтидан урди.
Иккинчи бўлимда «кўршапалаклар» катта куч билан ҳужум уюштириб, Санти Мина голи эвазига ҳисобни қисқартирдилар. Аммо Марселонинг голи орадаги фарқни яна тиклади. Кроос эса узоқ масофадан чиройли ва аниқ зарба йўллаб, жамоасининг йирик ҳисобдаги ғалабасини таъминлади.
Испания чемпионати, 21-тур
Валенсия – Реал Мадрид - 1:4
27 январь, «Месталья» стадиони
Голлар: 0:1 – 16, пенальти Роналду, 0:2 – 38, пенальти Роналду, 1:2 – 58 Санти Мина, 1:3 – 84 Марсело, 1:4 – 89 Кроос.
Валенсия – Нето, Гарай, Тони Лато (Перейра, 77), Монтойя, Гайя, Коклен, Парехо, Гонсалу Гедеш (Солер, 46), Кондогбиа, Санти Мина, Родриго (Дзадза, 75).
Реал Мадрид – Навас, Варан, Марсело, Карвахаль, Начо, Модрич (Ковачич, 88), Каземиро, Кроос, Бэйл (Васкес, 69), Роналду, Бензема (Асенсио, 78).
Огоҳлантиришлар: Бэйл (52), Гайя (60), Варан (63), Карвахаль (71), Парехо (87).
Мавзуга оид
16:55 / 23.05.2025
«Реал» Карло Анчелотти кетишини эълон қилди
19:12 / 18.05.2025
«Чўксанг каттароқ денгизда чўк». Гулернинг онаси, Мадриддаги саргузаштлари ва зилзиладан омон қолган мухлиси ҳақидаги ҳикояси
12:45 / 27.04.2025
Можароли класико. «Реал» бу сафар жанг таклиф қилди, аммо озроқ етмади
02:38 / 03.04.2025