Ўзбекистон | 21:30 / 28.01.2018
65205
3 дақиқада ўқилади

Вилоят ҳокими ўқитувчиларни урган туман ҳокими нега дарҳол ишдан олинмаганига изоҳ берди 

KUN.UZ таҳририяти Сирдарё вилоятига ташриф буюриб, вилоят ҳокими Ғофур Мирзаев билан очиқ мулоқот ўтказди. Суҳбат давомида Сайхунобод ҳокими масаласи ҳам тилга олинди.

«Тўғри, ўзим ҳам қаттиққўлман, талабчанман. Лекин, ҳеч қачон бировнинг шахсиятига тегадиган гап гапирмайман. Чунки, президентимиз суҳбат давомида менга кўп нарсаларни айтган. Ҳеч қачон инсонларни ҳақоратлаб, шахсий манфаатига зарар етказадиган гаплар билан хўрламаслик керак. Мен ҳар бир йиғилишимда бу бўйича алоҳида гапираман. Бизда маърифат, маънавият биринчи даражада. Қаттиққўллик дегани – бу одамни уриш, ҳақорат қилиш дегани эмас. Бундан йироқ бўлиши керак одам. Таъсирчан гаплар кўп, лекин унинг биринчи қилган хатоси – кўпчиликни, ҳаммасини тўплаб, бир-бирини ҳақорат қилса, ёнида турган иккинчи кишига барибир тегиб кетади. Мен бу гаплар чиққан куниёқ ўша ерга етиб борганман. Бориб, ҳаммани йиғиб: «Нотўғри иш қилгансиз, бутун халқдан кечирим сўрайсиз», деганман. Кечирим сўраган ўша ерда. Ўшанда пахта пайти эди, шунинг учун одамларга таъсир қилмаслиги учун ишдан олинмади. Лекин бу борадаги тегишли жараёнлар давом эттирилди, прокуратура ҳам ўз текширувини олиб борди. 

Энди у ерга тажрибали, ўзини босиб олган, ҳамма томонлама шошилмайдиган одамни ҳоким қилдик. Сайхунобод катта туман, пахта, ғаллани ҳам кўп беради. Бу тумандан катта-катта одамлар, қаҳрамонлар чиққан. Мен сизлардан яширмайман – уч кундан кейин яна келди эски ҳоким. Мен: «Озгина дамини олсин, ҳаётни озгина билсин», дедим. Ўзи кўп айтаман: «Амалда бўлганингда ҳамма сенга дўст, амални топширсанг эса, керак бўлса синфдошингиз ҳам телефон қилмайди…». Энди ўзига хулоса чиқарсин. Раҳбарда маънавият-маърифат биринчи ўринда туриши керак, раҳбарликни ҳам кўтара олган кўтаради», - деди Ғ.Мирзаев.

Ўтган йилнинг сентябрида Сирдарё вилоятининг Сайхунобод тумани Носиржон Эгамбердиев тумандаги мактаб директорларини ураётгани видеоси намойиш этилганди. Шундан сўнг, унинг иши прокуратура томонидан текширилган ва у 2018 йилнинг январь ойида ўз аризасига кўра ишдан кетди.

Ўқитувчиларни урган ҳоким ишдан олинди

 

Мавзуга оид