Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олий юридик таълим учун квота оширилади
2018 йил учун Давлат дастури (Президентнинг 22.01.2018 йилдаги ПФ–5308-сон Фармони билан тасдиқланган) юқори малакали юридик кадрлар тайёрлашни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни ҳам ўз ичига олган, деб ёзмоқда Norma.uz.
Эслатиб ўтамиз, 2013 йилда Тошкент давлат юридик институти университетга айлантирилди. Энди бу юридик кадрларни тайёрлаш соҳасида мамлакатдаги таянч олий таълим муассасаси бўлиб, 5 соҳа мутахассисликлари (фаолият йўналишлари) бўйича таълим беришни амалга оширади, улар: давлат-ҳуқуқий фаолият; фуқаролик-ҳуқуқий фаолият; жиноий-ҳуқуқий фаолият; халқаро-ҳуқуқий фаолият; тадбиркорлик-ҳуқуқий фаолият (бизнес ҳуқуқи). Бир вақтнинг ўзида ТДЮУ таълим беришнинг модулли тизими жорий этилган илк миллий олий таълим муассасасига айланди.
Мамлакатда юристларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш давом эттирилади. Хусусан, жорий йилнинг апрель ойида қуйидаги учта асосий йўналиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олган Президент Фармони лойиҳасини ишлаб чиқиш режалаштирилган:
1 – юриспруденция соҳасида йирик ва нуфузли хорижий олий таълим муассасаларини республикага жалб қилиш;
2 – юриспруденция мутахассислиги бўйича қабул квотасини ошириш. Маълумот учун, охирги марта оширилганидан кейин 2017 йилда ТДЮУ бакалавриатига қабул квотаси 600 нафарни ташкил этди.
3 – Тошкент давлат юридик университетининг ўқув-методик базасини кенгайтириш.
Ушбу ҳужжат 23.01.2018 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
17:59 / 02.08.2024
5 йил стажи бор хотин-қизларга 500 та контракт квота ажратилди
17:49 / 30.07.2024
Ҳарбий тавсияномага эга абитуриентлар учун квота қандай ҳисобланди?
18:57 / 29.07.2024
Ҳарбий хизматчи, ИИО ва божхона ходимлари фарзандлари учун квоталар тасдиқланди
19:01 / 27.07.2024