Спорт | 22:20 / 29.01.2018
13959
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси водийда иккита ўртоқлик ўйини ўтказади

Фото: Getty Images

Хитойда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида ғалаба қозонган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси энди август ойида Индонезияда ўтказиладиган Осиё ўйинларига тайёргарлик жараёнини бошлайди.

Жумладан, шу йилнинг март ойида Саудия Арабистони ёшлари билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказиш бўйича келишувга эришилди.

Дастлабки ўртоқлик ўйини 21 март куни Фарғонада, кейингиси 25 март куни Андижонда ўтказилади.

Мазкур ўйинлар орқали, Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги терма жамоа Осиё ўйинларига тайёргарлик олиб боради.

Azamat Murodov
Тайёрлаган Azamat Murodov
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид