Жаҳон | 08:56 / 30.01.2018
12868
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистонда автобуснинг кўприкдан қулаши оқибатида ўнлаб одамлар ҳалок бўлди 

Ҳиндистоннинг Ғарбий Бенгалия штатида йўловчи автобусининг кўприкдан дарёга қулаши оқибатида камида 36 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий ҳукуматга иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.  

“Автобус Калькуттадан шимолга томон 280 км узоқликда, ҳайдовчи бошқарувни йўқотгандан кейин Бхайрав дарёсига қулаган”, деб маълум қилди штатнинг транспорт вазири Суванду Адхикари.

Унинг айтишича, фалокат вақтида автобусда 55 киши бўлган. Таъкидланишича, жасадларни сувдан чиқариб олишга 6 соат талаб қилинган. Омон қолганлар маҳаллий шифохонага етказилганлар.

Штат ҳукумати воқеани тергов қилишни бошлаганини ва ҳалок бўлганлар оилаларига 8 минг доллардан компенсация тўланишини эълон қилган.

Мавзуга оид