Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аҳмадбойга машинасини топширганлардан 105 нафари ўз автомобилларини қайтариб олишди
Молиявий пирамида асосчиси Аҳмад Турсунбоевга машинасини топширган бироқ ҳали расмийлаштириб бермаган 100 дан ортиқ киши ўз машиналарини қайтариб олишди. Бу ҳақда «Ўзбекистон-24» телеканалининг 31 январь кунги «Ахборот» дастурида хабар қилинди.
Телеканал хабарига кўра, Аҳмадбойга гаровга топширилган 105та автомобиль эгаларига қайтарилган. Автомобилини қайта қўлга киритганлардан бири шундай дейди:
— Ўғлим Аҳмадбой ҳақида ошналаридан эшитиб, қизиқиб қолиб, машинасини олиб бориб берган ва шу ерда адашган. Умид қиламан, энди одамлар бунақа аҳмоқликка учмайди. Буёғига ҳаммаси яхши бўлади.
«Чиноз ҳалол чорва» ва «Чиноз авто ҳамкор» МЧЖларнинг муассиси бўлган Аҳмадбой Турсунбоев одамлардан бир йилда икки баробар қилиб қайтариш шарти билан катта маблағлар, бойликлар ва автомашиналарни ноқонуний равишда қабул қилганликда айбланиб, 2016 йилда қамоққа олинган эди.
KUN.UZ А.Турсунбоев устидан суд жараёни бўлиб ўтаётгани, гувоҳлар кўрсатмалари тингланаётгани ҳақида хабар қилган эди. Бироқ суд нима билан тугагани, айбланувчига ҳукм ўқилган-ўқилмагани номаълумлигича қолмоқда.
Мавзуга оид
18:10 / 19.05.2025
Услуб эски, вазифа янги: Ўзбекистонда минглаб одамлар навбатдаги молиявий пирамида қурбони бўлди
20:15 / 05.05.2025
Картадан пул ўғрилаш ва интернетдаги “пирамида”ларга қарши кураш кучайтирилади
10:51 / 11.02.2025
150 минг кишини чув туширган банк – Россиядаги шов-шувли молиявий пирамида тарихи
18:05 / 05.02.2025