Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пойтахт ва вилоятларда бандликка кўмаклашиш марказларининг янги бинолари қурилади
Вазирлар Маҳкамасининг 15.01.2018 йилдаги 27-сон қарори билан 2018 — 2021 йилларда туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларининг (АБКМ) моддий-техника базасини мустаҳкамлаш дастури тасдиқланди.
АБКМ биноларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг умумий қиймати 79 млрд 121 млн сўмлик маблағлари ҳисобига амалга оширилиши назарда тутилмоқда, деб ёзади Norma.uz.
Масалан, пойтахтда ушбу маблағлар ҳисобига Олмазор, Бектемир, Чилонзор, Шайхонтоҳур ва Юнусобод туман АБКМнинг янги биноларини қуриш, шунингдек 5 та туманда мавжуд бўлганларини капитал таъмирлаш режалаштирилмоқда.
Бундан ташқари, республика вилоятларидаги АБКМнинг янги биноларини қуриш учун қўшимча равишда Давлат бюджетидан 15 млрд 150 млн сўм ажратилади. Шу тариқа, тўрт йиллик дастурни молиялаштиришнинг умумий ҳажми 94 млрд 271 млн сўмни ташкил этади.
Ушбу ҳужжат 22.01.2018 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
14:52 / 22.05.2025
Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси тасдиқланди
10:27 / 22.05.2025
Тошкентда ЙТҲнинг олдини олиш учун 2 млрд сўм ажратилади
13:54 / 01.05.2025
Ўзбекистонда замонавий стандартлар асосида камида 58 та мактаб қурилади
13:31 / 29.04.2025