Суперклубга айланмоқчи бўлган «Пахтакор»ни араб клуби тўхтатиб қолди
Бугун, 30 январь куни футбол бўйича Осиё Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичи учун саралаш учрашувлари Ўзбекистоннинг иккинчи вакили — Тошкентнинг «Пахтакор» клуби учун муваффақиятсиз якунланди.
Ўз олдига катта мақсадлар қўйган «Пахтакор» Қатарда «Ал-Ғарафа»га қарши майдонга тушди ва биринчи бўлимнинг биринчи қисмидаёқ ўтказилган икки гол туфайли мағлубиятга учради. Ўйиннинг 21-дақиқасида тошкентликлар жамоаси сардори Марко Шимичнинг хатоси туфайли Лобанов қўриқлаётган дарвозага пенальти белгиланди. Нуқтага яқинлашган Уэсли Снайдер аниқ ҳаракат қилди - 1:0. 7 дақиқа ўтиб мезбонлар қарши ҳужумда ҳисобдаги устунликни оширишди, Диого Амадонинг узоқдан берган кучсиз зарбасини Лобанов қўллари орасидан ўтказиб юборди -2:0.
Ўйин охирида Шота Арвеладзе майдонга ёш футболчилар Жасурбек Яхшибоев ва Жасурбек Ҳакимовни ташлади. Ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда Ҳакимов ҳисобни қисқартирувчи голни урди, охирги дақиқада Яхшибоев Шимични дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқарди, аммо сардор қулай имкониятдан фойдалана олмади.
Шу тариқа, бир учрашувдан иборат плей-офф босқичида мағлуб бўлган «Пахтакор» мусобақанинг гуруҳ босқичида иштирок этмайдиган бўлди.
«Ал Ғарафа» - «Пахтакор» 2:1
Голлар: Снейдер 20 пенальти, - 1:0. Диего Амадо 28, - 2:0. Жасурбек Ҳакимов 90+3, - 2:1.
«Ал Ғарафа»: Қосим Бурхон, Маҳди Мухтор (Саид Ҳақ, 11), Робери Фассиана, Фаҳид Шаммари, Монкез Ади, Ассим Модибо (Холид Зереқи, 76), Диого Амадо, Абдулазиз Ҳатим (Тамир Жамол, 65), Аҳмад Аълаалдин, Уэсли Снейдер (с), Меҳди Тареми.
«Пахтакор»: Александр Лобанов, Владимир Козак, Шерзод Аъзамов, Марко Симич (с), Акмал Шораҳмедов, Дилшод Раҳматуллаев, Азимжон Аҳмедов (Жасурбек Ҳакимов, 76), Жалолиддин Машарипов, Жамшид Искандеров, Баҳром Абдураҳимов (Жасурбек Яхшибоев, 62), Тиаго Безерра.
Огоҳлантиришлар: Жамшид Искандеров 22, Меҳди Тареми 48, Ассим Модибо 68, Саид Ҳақ 85, Марко Симич 85.
Мавзуга оид
22:55 / 11.08.2024
«Пахтакор»нинг марҳум футболчилари хотирасига 45 йил олдинги «Ўйналмаган матч» ўтказилди
19:04 / 01.08.2024
«Пахтакор»нинг марҳум футболчилари хотирасига 45 йил олдинги «Ўйналмаган матч» ўтказилади
12:13 / 17.06.2024
Суперлига. Алижонов қайтган марказий ўйинда кучлар тенг келди — фотожамланма
13:39 / 30.05.2024