Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маҳаллаларда хотин-қизлар билан ишловчи мутахассис фаолият кўрсатади — Президент фармони
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси ва унинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари, энг аввало, қуйидагилар учун шахсан жавобгар этиб белгиланмоқда:
- жойларда оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларни, шу жумладан, ногиронлиги бўлган аёлларни ўз вақтида аниқлаш, улар билан якка тартибда ҳамда аниқ мақсадга йўналтирилган ишларни олиб бориш, уларни манзилли қўллаб-қувватлаш;
- хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, улар ўртасида оилавий ва хусусий тадбиркорликни, ҳунармандчиликни ривожлантириш бўйича амалий чораларни амалга ошириш;
- ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчилик профилактикасини самарали ташкил этиш, шу жумладан, уларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш ва маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш;
Фармон матнига кўра, 2018 йил 1 апрелдан фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими ўрнига тегишли штат бирликларини туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмиталари тузилмасига ўтказган ҳамда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириш тартибини сақлаган ҳолда хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис лавозими жорий этилади. Бундай мутахассислар ҳар бир маҳаллада биттадан, оилалар сони 2000 тадан кўп бўлган маҳаллаларда иккитадан жорий этилади.
Мавзуга оид
10:10 / 21.05.2025
“Президент иқтидорли фарзандлари” ташаббуси амалга оширилади
14:06 / 03.05.2025
Жаҳон савдо ташкилотига аъзолик янада жадаллаштирилади
11:35 / 01.04.2025
Божхона органлари фаолияти самарадорлигини оширишнинг мақсадли кўрсаткичлари белгиланди
14:02 / 16.11.2024