Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Samsung S9'дан кейин Galaxy S смартфонларини ишлаб чиқаришни тўхтатади
Жанубий Кореянинг Samsung компанияси флагман линейкада сўнггиси бўлиши кутилаётган Galaxy S9 ва Galaxy S9+ смартфонларини расман намойиш этади.
Янги қурилмалар бозордаги энг илғор техник таъминотга эга бўлади. Хусусан, улар янада тезкор ишловчи процессор билан таъминланади, батареянинг ишлаш вақти узайтирилади, бармоқ излари сканери эса янги жойга кўчирилади.
Бундан ташқари, S9 флагманлари камераси янги эффектларга эга бўлади, у ёруғ бўлмаган жойларда ҳам яхши ишлайди ва тасвир барқарорлиги таъминлайди.
Нисбатан йирик S9+ смартфонлари ҳам яхшиланган объективга эга бўлади.
Samsung компанияси келгусида Galaxy S моделлари қаторини бошқасига алмаштириб, бу моделларни ишлаб чиқаришни тўхтатади, дея маълум қилинади Tekz24 порталида.
Нашр маълумотларига кўра, ишлаб чиқарувчи маркетологлар тавсиясига биноан ребрендинг ўтказишга доир қарор қабул қилган. Уларнинг таъкидлашича, мобил қурилмалар номида икки хонали сонлар аудитория томонидан яхши қабул қилинмайди.
Мавзуга оид
19:00 / 28.03.2025
Samsung янги Galaxy А56 5G, А36 5G ва А26 5G смартфонларини тақдим этди
17:50 / 28.03.2025
The Korea Times: LG, Samsung ва Hyundai Россияга қайтиш имкониятини ўрганмоқда
20:08 / 25.03.2025
Ҳиндистон Samsungʼдан 601 млн долларлик солиқ қарзини тўлашни талаб қилди
21:15 / 03.03.2025