Ўзбекистон | 16:40 / 05.02.2018
58734
1 дақиқада ўқилади
Президент матбуот хизматида янги тайинловлар амалга оширилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги фармойиши билан давлат раҳбарининг Матбуот хизматининг таркибий бўлинмаларида қатор тайинловлар амалга оширилди.
Хусусан, президент матбуот хизмати қошида янги ташкил этилган Медиа-марказ директори этиб Ҳусан Равшанович Салихов тайинланган.
Хуршид Маъмурович Азимов президент матбуот хизматининг ахборот-таҳлилий ишлар бўйича сектори бош консультанти бўлган.
Бобирбек Собирович Усмонов шу секторнинг етакчи консультантига айланган.
Шунингдек, Тадбирларни тайёрлаш ва ёритиш секторининг етакчи консультанти этиб Анвар Жовлиевич Самадов тайинланди.
Мавзуга оид
19:12 / 25.02.2020
Буюк Британия тажрибасини ўрганган матбуот котибларига сертификатлар топширилди
18:43 / 04.10.2019
«Ташкилотлар ишлаяпти, лекин уларнинг иши кўринмаяпти» – Комил Алламжонов матбуот хизматлари фаолиятини танқид қилди
17:10 / 24.05.2019
Саида Мирзиёева матбуот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қарор лойиҳаси эълон қилинганини маълум қилди
10:58 / 21.05.2019