Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
5 кунлик фарзандини 4,6 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
2017 йил 3 август куни Навоий вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар вакиллари билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор тадбир давомида яқиндагина туғилган ва шахсини тасдиқловчи бирорта ҳужжати бўлмаган қизалоғини 5 млн. сўмга сотаётган пайтда - жиноят устида қўлга олинган аёл ҳақида хабар берилган эди.
Навоий вилояти божхона бошқармаси ахборот хизматининг хабар қилишича, мазкур ҳолат юзасидан Иймона исмли қизалоқнинг онаси С.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 135-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган эди.
Яқинда Жиноят ишлари бўйича Кармана тумани суди томонидан аёлнинг чин кўнгилдан пушаймонлиги ва маҳалланинг кафиллиги остида ушбу қизалоқни тарбиялашига шароит яратиш мақсадида С.М. 4 йил муддатга озодликдан чеклаш жазоси билан жазоланди.
Навоий вилояти божхоначилари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда шунга ўхшаш яна бир қонунбузарлик ҳолатига чек қўйишди.
Фуқаро Б. ўзининг жиноий фаолиятини амалга ошириш учун фуқаро С. билан жиноий тил бириктириб, унинг 5 кунлик фарзандини нотаниш шахсга 4 600 000 сўмга сотаётган вақтида қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми “а” бандидага кўра жиноят иши қўзғатилди.
Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
00:30 / 27.05.2025
Тошкентда 22 ёшли қизни фоҳишалик учун Россияга олиб кетмоқчи бўлган аёл ушланди
21:16 / 26.05.2025
Халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик икки аёл Ўмондан экстрадиция қилинди
16:22 / 20.05.2025
Одам савдоси жинояти учун жазо чоралари кучайтирилди
09:47 / 17.05.2025