Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кичик Рой Жонс ўз фаолиятини ғалаба билан тугатди
Бокс бўйича тўрт вазн тоифасидаги собиқ жаҳон чемпиони кичик Рой Жонс ўз фаолиятидаги сўнгги жангида ғалаба қозонди. У 10 раундлик баҳсда америкалик Скотт Сигмонни очколар бўйича мағлуб этди ва Бутунжаҳон бокс кенгашининг (WBU) 90,71 килограммгача бўлган вазн тоифасидаги чемпионлик камарини қўлга киритди.
Шу тариқа, Жонс ўз фаолиятини 49 ёшда тамомлади. У сўнгги жангни она шаҳри Пенсаколада ўтказди.
2015 йилнинг сентябрида Россия фуқаролигини олган америкалик Рой Жонс тўрт вазн тоифасида жаҳон чемпионига айланган дунёдаги биринчи боксчи саналади: 72,6 кг, 76,2 кг, 79,38 кг.гача ва супер оғирди.
Жонс 1993-2004 йилда барча вазн тоифаларида жаҳоннинг энг кучли боксчиси бўлган. У 66 жангда ғалаба қозонган (47 таси нокаут билан) ва тўққиз марта мағлуб бўлган. Шунингдек, Сеулдаги 1988 йилги Олимпия ўйинлари кумуш медали соҳиби ҳисобланади.
Мавзуга оид
20:41 / 26.02.2025
World Boxing федерацияси ХОҚ томонидан вақтинча тан олинди
21:01 / 13.01.2025
Британиялик боксчи Тайсон Фюри фаолиятини якунлади
22:36 / 28.12.2024
Бокс. Тўлқин Қиличев – Осиёда йил мураббийи деб эълон қилинди, яна икки ўзбекистонлик аёл боксчи тенгсиз бўлди
17:39 / 09.12.2024