Фан-техника | 09:45 / 09.02.2018
13779
1 дақиқада ўқилади
Коинотга учирилган Tesla машинаси сунъий йўлдош деб тан олинди
АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари коинот қўмондонлиги 6 февралда Falcon Heavy ракетасида коинотга учирилган, қизил рангдаги Tesla Roadster машинасини сунъий йўлдошлар каталогига киритди. Бу ҳақда қўмондонлик твиттерда маълум қилди.
Айни вақтда машина Ер орбитаси бўйлаб ҳаракатланмоқда. Рўйхатда машина охирги – 43205-рақамли сунъий йўлдош сифатида қайд қилинган.
Ҳарбий бошқармада таъкидланишича, машина қолган объектлар каби радар ва телескоплар ёрдамида кузатилиши мумкин.
SpaсeX компанияси машинани фазогир кўринишидаги манекен билан бирга Falcon Heavy ракетасида фойдали юк сифатида коинотга учирган.
Мавзуга оид
22:48 / 18.11.2024
Starlink учун яна 20 та сунъий йўлдош орбитага учирилди
23:13 / 15.11.2024
Россиялик ҳакерлар Европа сунъий йўлдошларига ҳужум қилмоқда
22:18 / 11.11.2024
Хитой 15 та сунъий йўлдошга эга тижорий ракетани учирди
17:59 / 11.11.2024