Фан-техника | 08:16 / 09.02.2018
15726
3 дақиқада ўқилади

Мустаҳкамлик жиҳатидан металлга тенг бўлган суперёғоч яратилди

Фото: Мэриленд штати университети

Титан қотишмалар, эҳтимол, сайёрамиздаги энг мустаҳкам материаллардан биридир. Аммо уларда иккита жуда ёқимсиз камчилик бор: улар жуда оғир ва жуда қиммат. Мэриленд штати университети (UMD) олимлари қиммат металлларга муқобил вариантни ўйлаб топишди, уни «дарахтда етиштириш» мумкин. Тадқиқотчилар гуруҳи инновацион сиқиш жараёнидан фойдаланиб, металлар кучига эга ёғочни яратишга муваффақ бўлишди.

Ёғоч - ҳаётимизда ҳар томонлама қўлланиладиган жуда кўп қиррали материал. Унинг хоссалари илм-фан ёрдамида кенгайтирилиши мумкин, кейинчалик у қурилиш ва бошқа кўплаб соҳаларда ҳам фойдали бўлади. Мэриленд университети тадқиқот гуруҳи раҳбари Лянбинь Ху охирги йилларда ушбу материални ўрганиш борасида ажойиб натижаларга эришди. Аввалига у ёғоч ва ёғоч баргларига асосланган кўмир ва ҳатто натрий-ион батареялар асосида сувни тозалаш учун шаффоф ёғочни, самарали фильтрларни яратишга муваффақ бўлди. Олим эришилган натижаларда тўхташ ниятида эмас.

Янги супер ёғоч Ху жамоаси томонидан ишлаб чиқилган икки босқичли жараён туфайли мустаҳкамликка эришди. Биринчидан, тадқиқотчилар ёғоч намуналарини натрий гидроксиди ва натрий сульфиди аралашмасидан қайнатадилар. Бу ёғочдан лигнин ва гемицеллюлозани қисман йўқотиш имконини беради. Шундан сўнг, ёғоч иссиқ босимдан ўтказилади, бу ҳужайра деворларини бузади ва материалнинг ичида юқори даражадаги целлюлоза нанотолаларнинг шаклланишига имкон беради. Ушбу жараённинг якунида одатдагидан анча мустаҳкам бўлган ёғоч пайдо бўлади.

«Ёғочни қайта ишлашнинг янги усули уни 12 баробар кучлироқ ва 10 марта қаттиқроқ қилиш имконини беради. Бу метаматериал пўлат ва ҳатто титан қотишмаларига рақобатчи бўлиши мумкин, чунки у жуда бардошли, узоқ муддатли, аммо айни пайтда сезиларли даражада арзондир», - дейди Лянбинь Ху журналистларга. 

Унинг мустаҳкамлигини текшириш учун синовлардан бирига суперёғоч тахтасига қуролдан ўқ отиш бўлди. Оддий тахтада ўқ кириб чиқиб кетган бўлса, янги метаматериал тахтаси ўқни ўзида ушлаб қолди. Олимлар ўзлари томонидан ишлаб чиқарилган жараённи турли ёғочларга қўллаш мумкин эканлигини таъкидламоқдалар, шунингдек, суперёғочни саноат миқёсида жуда кўп миқдорда ишлаб чиқиш ҳам мумкин. Айтганча, ишлаб чиқаришнинг биринчи босқичида ёғочга ҳар қандай шаклни бериш мумкин. Тадқиқот натижалари Nature журналида эълон қилинди.

Мавзуга оид