Ўзбекистон ЯИМнинг шаклланишида энг катта ҳиссани Тошкент шаҳри қўшди
2017 йил якунлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ЯҲМ ҳажми 8 285,2 млрд сўмни ташкил этди ва 2016 йилга нисбатан 5,7% га ўсди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
ЯҲМнинг ўсиши қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги – 103,8 % (ЯҲМ таркибидаги улуши – 15,2 %), саноат – 107,1 % (32,7 %), қурилиш – 103,6 % (7,5 %), хизматлар соҳаси – 105,9 % (44,6 %) каби ҳудуд иқтисодиётининг асосий тармоқларидаги ижобий ўсиш суръатлари билан боғлиқ. Аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯҲМ 4 527,7 минг сўмни ташкил этди ва 4,2 % га ўсди.
Андижон вилояти бўйича ЯҲМ жорий нархларда 14 479,0 млрд сўмни ташкил этди ва 2016 йил билан таққослаганда 6,7 % га ўсди. Иқтисодий ўсиш қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида – 101,1 % (ЯҲМ таркибидаги улуши - 33,4 %), саноатда - 123,5 % (20,8 %), қурилишда – 101,9 % (5,6 %), хизматлар соҳасида – 105,1 % (40,2 %) кузатилган ижобий ўсиш суръатлари натижасида таъминланди. Аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯҲМ 4 847,2 минг сўмни ташкил этди ва 2016 йилга нисбатан 4,9 % га ўсди.
Бухоро вилоятида ЯҲМ ҳажми 12 283,9 млрд сўмни ёки 2016 йилга нисбатан 101,7 % ни ташкил этди. ЯҲМ ҳажмининг ўсиши қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида – 101,6 % (ЯҲМ таркибидаги улуши - 31,0 %), қурилишда – 101,4 % (9,7 %), хизматлар соҳасидаги – 103,8 % (39,6 %) ижобий ўсиш суръатлари билан боғлиқ. Саноатда ишлаб чиқариш ҳажмининг 1,5 % га камайиши кузатилди. Ушбу тармоқнинг ЯҲМдаги улуши 19,7 % ни ташкил этди. Аҳоли жон бошига ЯҲМ ҳажми 0,2 % га ўсди ва 6 616,0 минг сўмни ташкил этди.
Жиззах вилоятида ЯҲМ 2016 йилга нисбатан 2,4 % га ўсди ва 5 762,2 млрд сўмни ташкил этди. Ҳудуд иқтисодиётининг асосий тармоқларида ҳам ижобий ўсиш суръатлари қайд этилди. Хусусан, ўсиш суръатлари қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида – 101,1 % (ЯҲМ таркибидаги улуши - 35,2 %), саноатда - 100,4 % (14,3 %), қурилишда – 100,1 % (8,1 %), хизматлар соҳасида – 104,6 % (42,4 %) ни ташкил этди. Аҳоли жон бошига ЯҲМ ҳажми 4 388,9 минг сўмни ташкил этди ва 2016 йилга нисбатан 0,5 фоизга ўсди.
Қашқадарё вилояти ялпи ҳудудий маҳсулоти 2016 йилга нисбатан 3,1 % га ўсди ва 17 366,1 млрд сўмни ташкил этди. ЯҲМ нинг ўсиши ҳудуд иқтисодиётининг асосий тармоқларидаги ижобий ўсиш суръатлари билан боғлиқ. Жумладан: қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида – 100,8 % (ЯҲМ таркибидаги улуши – 22,6 %), саноатда – 104,1 % (35,2 %), қурилишда – 100,4 % (7,6 %), хизматлар соҳасида – 104,0 % ни (34,6 %) ташкил қилди. Аҳоли жон бошига ЯҲМ 1,1 % га ўсди ва 5 568,8 минг сўмни ташкил этди.
Навоий вилоятида ЯҲМ ўсиши 1,3 % ни ташкил этди ва 12 317,4 млрд сўмга етди. ЯҲМ тармоқ таркибини 2016 йил билан таққослаганда ўсиш суръати қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида – 104,1 % (ЯҲМ таркибидаги улуши – 18,5 %), саноатда – 98,6 % (53,9 %), қурилишда – 103,1 % (4,8 %), хизматлар соҳасида – 106,3 % ни (22,8 %) ташкил этди. Аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯҲМ 0,3 % га камайди ва 12 961,6 минг сўмни ташкил этди.
Наманган вилоятида ЯҲМ 10 552,5 млрд сўмни ташкил этди, бу эса 2016 йил маълумотларига нисбатан 4,2 % га кўпдир. ЯҲМ даги ўсиш суръати қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги – 101,1 % (ЯҲМ таркибидаги улуши – 30,9 %), саноат – 105,0 % (14,9 %), қурилиш – 107,6 % (6,8 %), хизматлар соҳасидаги – 105,4 % (47,4 %) ижобий ўсиш суръатлари билан боғлиқ. Аҳоли жон бошига ЯҲМ 2,3 % га ўсди ва 3 943,8 минг сўмни ташкил этди.
Самарқанд вилоятида ЯҲМ ҳажми жорий нархларда 18 319,5 млрд сўмни ташкил этди ва 2016 йил билан таққослаганда 2,5 % га ўсди. Ушбу ҳудудда қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида – 101,4 % (ЯҲМ таркибидаги улуши – 32,2 %), саноатда – 102,2 % (18,6 %), хизматлар соҳасида – 104,5 % (43,3 %) ижобий ўсиш суръатлари қайд этилди. Қурилиш тармоғида эса, бажарилган ишлар ҳажмининг камайиши қайд этилди, яъни 2016 йилга нисбатан 95,6 % ни ташкил этди (ушбу тармоқнинг ЯҲМ таркибидаги улуши – 5,9 %). Аҳоли жон бошига ЯҲМ 0,6 % га ўсди ва 4 970,4 минг сўмни ташкил этди.
Сурхондарё вилоятида ЯҲМ 3,7 фоизга ўсди ва 10 633,3 млрд сўмни ташкил этди. ЯҲМнинг ўсишига таъсир қилувчи омиллар бўлиб, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида – 106,6 % (ЯҲМ таркибидаги улуши – 40,3 %), қурилишда – 104,1 % (7,7 %), хизматлар соҳасидаги – 104,7 % (43,8 %) ижобий ўсиш суръатлари хизмат қилди. Саноат ишлаб чиқаришининг физик ҳажм индекси 2016 йилга нисбатан 90,0 % ни ташкил этди (ЯҲМ таркибидаги улуши – 8,2 %). Аҳоли жон бошига ЯҲМ 4274,3 минг сўмни ташкил этди, бу эса 2016 йил маълумотларига нисбатан 1,6 % га кўпдир.
Сирдарё вилояти ялпи ҳудудий маҳсулоти ҳисобот даврида 2,3 % га камайди ва 5 066,4 млрд сўмни ташкил этди. ЯҲМнинг тармоқ таркибида ўсиш суръатлари: қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида – 102,3 % (ЯҲМ таркибидаги улуши – 36,9 %), хизматлар соҳасида – 105,5 % (33,5 %) ни ташкил этди. Шунингдек, 2016 йил билан таққослаганда саноатда – 84,6 % (24,7 %) ва қурилишда – 95,1 % (4,9 %) ҳажмларнинг камайиши кузатилди. Аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯҲМ 3,8 % га камайди ва 6 259,5 минг сўмни ташкил этди.
Тошкент вилоятида ЯҲМ 23 525,3 млрд сўмни ташкил этди ва 2016 йил билан таққослаганда 3,1 % га ўсди. ЯҲМнинг ўсиши ҳудуд иқтисодиётининг асосий тармоқларидаги ижобий ўсиш суръатлари билан боғлиқ. Жумладан: қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида – 100,8 % (ЯҲМ таркибидаги улуши – 23,1 %), саноатда – 103,0 % (38,7 %), қурилишда – 100,5 % (3,7 %), хизматлар соҳасида – 103,8 % (34,5 %) ўсиш суръатлари кузатилди. Аҳоли жон бошига ЯҲМ 1,8 % га ўсди ва 8 268,1 минг сўмни ташкил этди.
Фарғона вилоятида ЯҲМ 4,0 % га ўсди ва 16 773,1 млрд сўмни ташкил этди. ЯҲМнинг ўсиши ҳудуд иқтисодиётининг асосий тармоқларидаги ижобий ўсиш суръатлари билан боғлиқ. Ўсиш суръати қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида – 103,3 % (ЯҲМ таркибидаги улуши – 23,4 %), саноатда – 102,0 % (24,6 %), қурилишда – 105,9 % (6,2 %), хизматлар соҳасида – 105,1 % (45,8 %) ни ташкил этди. Аҳоли жон бошига ЯҲМ 4669,0 минг сўмни ташкил этди ва 2016 йилга нисбатан 2,4 % га ўсди.
Хоразм вилоятида ЯҲМ 8 232,9 млрд сўмни ташкил этди, бу эса 2016 йилга нисбатан 4,5 % кўпдир. ЯҲМнинг ўсиши қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги – 100,1 % (ЯҲМ таркибидаги улуши – 30,4 %), саноат – 113,2 % (17,3 %), қурилиш – 100,0 % (7,2 %) ва хизматлар соҳасидаги – 105,2 % (45,1 %) ўсиш суръатлари билан боғлиқ. Аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯҲМ 2,8 % га ўсди ва 4 597,6 минг сўмни ташкил этди.
Тошкент шаҳрида ЯҲМ 38 642,9 млрд сўмни ташкил этди, бу эса 2016 йилга нисбатан 8,0 % юқори. ЯҲМ ўсишининг асосий омиллари бўлиб, саноат – 106,9 % (ЯҲМ таркибидаги улуши – 32,2 %), қурилиш – 110,9 % (7,4 %) ва хизматлар соҳасидаги – 108,4 % (60,4 %) ижобий ўсиш суръатилари ҳисобланади. Аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯҲМ 6,4 % га ўсди ва 15 805,5 минг сўмни ташкил этди.
Республика бўйича ЯИМнинг шаклланишида Тошкент шаҳри 15,5 % улуш билан энг катта ҳисса қўшди. Тошкент вилояти 9,4 % ва Самарқанд вилояти 7,4 % кўрсаткич билан кейинги ўринларни эгаллаб турибди. Республика ЯИМ ни шакллантиришда энг кам улуш Сирдарё (2,0 %), Жиззах (2,3 %), Хоразм (3,3 %) вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасига (3,3 %) тўғри келмоқда.
2017 йил якунлари бўйича Тошкент шаҳри (108,0 %), Андижон вилояти (106,7 %) ва Қорақалпоғистон Республикасида (105,7 %) юқори ўсиш суръатлари қайд этилди. Навоий (101,3 %), Бухоро (101,7 %), Жиззах (102,4 %) ва Самарқанд (102,5 %) вилоятларида Республика даражасига (105,3 %) нисбатан паст ўсиш суръатлари кузатилди. Сирдарё вилоятида ЯҲМ ҳажмининг (2016 йилга нисбатан 97,7 % тенг) камайиши қайд этилди.
2017 йил якунларига кўра, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигининг ЯҲМ таркибидаги улуши бўйича энг юқори кўрсаткич Сурхондарё вилоятида (40,3 %), саноатнинг энг юқори улуши Навоий вилоятида (53,9 %), хизматлар соҳасининг энг юқори улуши эса Тошкент шаҳрида (60,4 %) кузатилмоқда.
Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги ҳамда хизматлар соҳасининг ЯҲМ таркибидаги улуши бўйича энг кам кўрсаткич Навоий вилоятида (мос равишда 18,5 % ва 22,8 %), саноатнинг энг кам улуши Сурхондарё вилоятида (8,2 %) қайд этилди.
Мавзуга оид
11:59 / 29.11.2024
Ҳаво совияпти: Тошкент шаҳрига ифлос ҳаво яна қайтадими?
21:35 / 28.11.2024
Тошкентда 5 та автомобил иштирокида ЙТҲ содир бўлди
07:32 / 28.11.2024
Тошкентда жамоат транспорти иши 24 соатлик режимга ўтказилиши мумкин
23:47 / 26.11.2024