Фотожамланма: Ноодатий масканларда ўқилган намозлар
Намоз ўқиш Ислом арконларидан биридир. У ҳар бир мўмин-мусулмон учун фарз қилинган амал бўлиб, кишига руҳий ором ва қалб хотиржамлиги бағишлайди, Яратганнинг розилигини топишда восита бўлиб хизмат қилади.
Аллоҳ таоло Баййина сурасининг 5-оятида шундай марҳамат қилади: “Ҳолбуки, улар фақат Аллоҳгагина ибодат қилишга, Унинг динигагина ихлос қилишга, бошқа динларга мойил бўлмасликка, намозни тўлиқ ўқишга, закот беришга буюрилган эдилар. Ана шу тўғри миллатнинг динидир”, дейилган.
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ислом беш нарсага бино қилинган: “Лаа илааҳа иллаллоҳу, Муҳаммадур Расулуллоҳ”, деб шаҳодат келтириш, намозни тўкис адо этиш, закот бериш, ҳаж қилиш ва Рамазон рўзасини тутиш”, дедилар”. Бухорий, Муслим, Термизий ва Насоий ривоят қилишган.
Аммо гоҳида шундай ҳолатлар бўлиб қоладики, ибодат вақти киргач, инсон турли жойларда ва вазиятларда бўлади. Azon.uz томонидан тақдим этилган фотожамланмада ана шундай ҳолатларда ибодатни ўтказиб юбормасликка уринган мусулмонлар сурати жой олган.
Мавзуга оид
15:16 / 12.06.2024
Қурбон ҳайити намозининг ўқилиш вақтлари эълон қилинди
13:46 / 09.04.2024
Ҳайит намози муносабати билан Тошкентдаги айрим кўчаларда транспорт ҳаракати тўхтатилади
17:02 / 28.06.2023
Фотожамланма: Ўзбекистон масжидларида Қурбон ҳайити шукуҳи
10:24 / 20.04.2023