Жамият | 16:35 / 11.02.2018
30038
1 дақиқада ўқилади

Самарқанд вилоятидаги хонадонлардан бирида газ портлади, қурбонлар бор

Фото: KUN.UZ

Бугун, 11 февраль куни Самарқанд вилоятидаги хусусий уйлардан бирида юз берган газ чақнаши оқибатида инсонлар қурбон бўлган. Қурбонлар сони аниқлаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

«Ўн биринчи февраль куни соат эрталаб 05:40 да Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманидаги уйлардан бирида ҳаво ва газ аралашмасининг портлаши оқибатида уйнинг иккинчи қавати том қисми қулаган. Қурбон бўлганлар ва жабрланганлар бор», дейилади ФВВ хабарида.

ФВВ маълумотларига кўра, портлашга газдан фойдаланиш қоидаларининг қўпол равишда бузилиши сабаб бўлган.

«Воқеа жойида вилоят ҳокимлиги раҳбарлигида, ички ишлар бошқармаси, фавқулодда ҳолатлар бошқармаси ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси билан биргаликда фавқулодда ҳолат оқибатларини бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар кўрилмоқда», — дейилади вазирлик ахборотида.

Шуҳрат Шокиржонов
Тайёрлаган Шуҳрат Шокиржонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид