Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина Россиядаги жаҳон чемпионатини кўрсатмайди
Украина Миллий умумий телерадиокомпанияси раҳбари Зураб Аласаниянинг айтишича, Россияда ўтказиладиган футбол бўйича жаҳон чемпионати трансляция қилинмайди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
«Россияда футбол бўйича жаҳон чемпионати шу йили бўлиб ўтади. Биз уни кўрсатишдан бош тортмоқдамиз. Бу жиддий, кўп миллионли иш бўлиб, трансляция ҳуқуқлари 2013 йилга қадар бўлган вақтда сотиб олинган. Бу оғир қарор», - дея айтиб ўтган Аласания «Правительственный курьер» нашрига берган интервьюсида.
Шунингдек унинг таъкидлашича, умумий телевидение Москвадаги жаҳон чемпионатини кўрсата олмайди.
«Энди параллель трансляция ҳақида келишувларга эга бўлган бозор ҳам бизнинг телевидение позициясидан хабар топиб, рад этишни бошлади», - дея қўшимча қилиб ўтди Аласания.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025