Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон – Тожикистон чегарасидаги «Андархон» пости ўз ишини тиклади
10 февраль куни Фарғона вилоятининг Бешариқ туманида Тожикистон билан чегарадаги «Андархон» назорат-ўтказиш пункти очилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон24» телеканалининг «Ахборот24» дастурида хабар берилган.
Лавҳада таъкидланишича, Ўзбекистон-Тожикистон чегарасида саккиз йил илгари ёпилган «Андархон» халқаро назорат-ўтказиш пунктида чегараолди аҳолиси учун соддалаштирилган тартибда чегарадан ўтиш тизими жорий қилинди.
Қайд этилишича, жорий йил ўтказилган Ўзбекистон-Тожикистон ҳукуматлараро комиссияларининг йиғилишида икки мамлакат ўртасидаги ўзаро савдо-иқтисодий алоқалар муҳокама қилиниб, учрашув давомида савдо чекловларини бартараф қилиш билан боғлиқ масалалар, фуқароларнинг ҳаракатини соддалаштириш, товарларни ташиш учун тарифларни камайтириш, икки мамлакатни боғлаб турувчи мавжуд йўлларни реабилитация қилиш, давлат чегаралари билан боғлиқ кўплаб масалалар бўйича келишиб олинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Тожикистон билан темир йўлни қайта тиклашга киришгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
10:55 / 06.05.2025
Чегарада ушлаб қолинган маданий бойликлар суммаси маълум қилинди
16:52 / 29.04.2025
Қирғизистон Тожикистон билан чегарани тиканли симлар билан тўсишни бошлади
18:28 / 08.04.2025
Жанубий Корея чегарани кесиб ўтган КХДР аскарларига қарата огоҳлантирувчи ўт очди
16:31 / 08.04.2025