Ўзбекистон | 20:20 / 13.02.2018
67964
1 дақиқада ўқилади

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги иккига ажратилди

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги иккига ажратилди. Вазирлик ўрнида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Сув хўжалиги вазирлиги тузилган.

«KUN.UZ» манбаси маълумот беришича, Сув хўжалиги вазирлигига собиқ Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигида вазирнинг сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари бўлган Шавкат Раҳимович Ҳамроев вазир этиб тайинланган.

Фото: Шавкат Ҳамроев

Бундан аввалроқ Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Зойир Мирзаев истеъфога чиққани ва янги Қишлоқ хўжалиги вазирлигига Баҳодир Турсунович Юсупов раҳбар этиб тайинлангани ҳақида хабар берилганди.

Фото: Баҳодир Юсупов

Мавзуга оид