Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Мексика билан чегарада девор қуриш учун 1,6 млрд доллар сўрамоқда
АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти конгрессдан Мексика билан чегарада девор қурилишига 2019 молиявий йил бюджети лойиҳаси доирасида 1,6 млрд доллар сўрамоқда.
Таъкидланишича, маъмурият ушбу маблағни Техаснинг жанубида Мексика билан чегарада 104 кмлик девор қуриш учун сўрамоқда.
2019 молиявий йил АҚШда 2018 йил октябрда бошланади.
Аввалроқ Оқ уй аппарати бошлиғи Жон Келли Мексика билан чегарада девор қурилиши АҚШга 20 млрд долларга айланишини маълум қилганди, бироқ Трамп ҳамон ушбу қурилиш учун Мексикани ҳақ тўлашга мажбур қилишга умид қилмоқда.
Мексика билан чегарада мексикаликлар ҳисобига девор қурдириш ва эркин савдо ҳақидаги НАФТА келишувини қайта кўриб чиқиш Трампнинг асосий сайловолди ваъдаларидан бўлган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
15:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025