Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон 2018 йил январь ойида нечта енгил автомобиль ишлаб чиқаргани маълум
Ўзбекистон 2018 йил январь ойида енгил автомобиллар ишлаб чиқаришни 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 60,6 фоизга, яъни 12,17 минг донагача оширди. Бундан Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.
Январь ойида юк автомобиллари ишлаб чиқарилиши сони 177 тани ташкил этган бўлиб, бу 2017 йил январига нисбатан 36,1%га кам.
2018 йил январь ойида Ўзбекистонда автобус ишлаб чиқариш 2017 йил январига нисбатан 2,5 фоизга камайди - 40 донагача.
Ўзбекистон корхоналари ҳисобот даврида автомобиль двигателлари ишлаб чиқариш ҳажмини 58,2 фоизга оширди - 9,22 мингга қадар.
Мавзуга оид
10:40 / 28.05.2025
Олий таълим ташкилотларида қанча талаба таҳсил олаётгани айтилди
11:13 / 27.05.2025
Қайси ҳудудда энг кўп никоҳ қайд этилгани айтилди
13:07 / 26.05.2025
34 йилда умумий ўрта таълим ташкилотлари сони қанчага ошгани айтилди
11:21 / 23.05.2025