Ўзбекистонда Спорт вазирлиги тузилмоқда
Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ўрнида Спорт ишлари вазирлиги ташкил этилади. Kun.uz манбаси маълумот беришича, президентнинг тегишли фармони имзоланган.
Маълум қилинишича, қўмита раиси Рустам Қурбонов лавозимдан кетган. У 2017 йил февралида янги ташкил қилинган қўмитага раҳбарлик қилиб келаётганди.
Энди унинг ўрнида янги тузилган вазирликка Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтининг собиқ ректори, ЎФФнинг собиқ вице-президенти Шоакрам Исроилов раҳбар бўлади.
Миллий олимпия қўмитаси вице-президенти Ойбек Қосимов вазирнинг биринчи ўринбосарига айланади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 15 февралида имзоланган «Маданият ва спорт соҳасида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони билан Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тугатилиб, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ташкил этилганди.
Мавзуга оид
19:05 / 20.01.2024
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги иккига ажратилди
20:04 / 22.05.2021
Спорт вазирлиги БЎСМ директорларини ёппасига ишдан бўшатмоқчи. Бу қонунга зид
17:20 / 22.01.2021
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги: Бухорода тўлиқ таъмирланган Олимпия захиралари коллежи очилди
20:35 / 05.01.2021