Жаҳон | 20:17 / 14.02.2018
37319
1 дақиқада ўқилади
Аёл юкини ҳеч кимга ишонмай у билан рентген қурилмаси ичига кириб кетди (видео)
Хитойнинг Гуандун вилоятидаги Дунгуан темир йўл станциясида аёл йўловчи хавфсизлик хизмати ходимларига ўз юкини ишонмай, у билан бирга юкларни текширувчи ренгтген қурилмаси ичига кириб кетган. Аёл унинг буюмлари қурилма ичидан ўтаётганда йўқолиб қолиши мумкинлигидан хавотирланган.
Аёл ўз организмини рентген нурланишга дучор қилмаслик ҳақидаги тавсияларга қарамасдан, ўзиникида туриб олиб, юки билан бирга рентген қурилма ичидан ўтишга муваффақ бўлган.
Видеода аёлнинг рентген қурилмаси ичига киришига тараддудланаётгани, шарпаси қурилма мониторида кўрингани ва қурилмадан чиқиб келаётганини кўриш мумкин. Тахмин қилинишича, аёлнинг сумкасида йирик миқдорда пул бўлган.
Мавзуга оид
11:30 / 02.11.2024
Сербияда темирйўл вокзалида том қулаши оқибатида 14 киши ҳалок бўлди
14:10 / 23.10.2024
Авиакомпаниялардан йўловчиларнинг 200 млн сўмга яқин пули ундириб берилди
12:10 / 10.10.2024
Ўзбекистон аэропортларида йўловчи ташиш ҳажми 33 фоизга ошди
14:37 / 08.10.2024