Ўзбекистон | 18:37 / 14.02.2018
58333
1 дақиқада ўқилади

Россияда аёлни ўлимдан қутқариб қолган Ўзбекистон фуқароси мукофотланади

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ахборотига кўра, 2018 йил 31 январь куни Москва вилояти Софрино қишлоғида рўй берган ёнғин пайтида Самарқанд вилоятилик ҳамюртимиз Нуриддин Қирғизов олов оғушида қолган уйни кўриб, у ердан кекса аёл – Россия фуқаросига ёрдам беришга ошиқди ва ўзи ҳам жароҳатланди.

Айни пайтда Қирғизовга тиббий ёрдам кўрсатилаяпти ва у Москва вилояти Пушкино шаҳридаги В.Розанов номли туман шифохонаси жонлантириш бўлимидан травматология бўлимига ўтказилди. Уни элчихонанинг консуллик бўлими ходими бориб кўрди.

Бир аёлни ёнғиндан қутқариб қолишда қаҳрамонлик кўрсатган Нуриддин Қирғизов мукофотга тавсия этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Пушкино шаҳар маъмурияти хабарига асосланиб маълум қилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид