Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд шаҳрида пичоқбозлик юз берди
2018 йил 13 февраль куни Самарқанд шаҳрида А. исмли шахс ўзаро келиб чиққан жанжал оқибатида Б. ва В. исмли шахсларни ошхона пичоғи билан уриб, оғир тан жароҳати етказган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.
Ушбу ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “а” банди, яъни икки ва ундан ортиқ шахсга нисбатан қасддан оғир шикаст етказиш жинояти аломатлари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳозирда жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари ва унга имкон берган шарт-шароитларни ўрганилмоқда.
Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
12:02 / 11.05.2025